Қабул давомида қарийб 20 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилди. Уларда асосан меҳнат муносабатлари, пенсия таъминоти, турар жой ҳамда мулк ҳуқуқи, мансабдор шахслар ҳаракатидан норозилик, шунингдек тергов жараёнлари билан боғлиқ масалалар кўтарилди.
Шунингдек, қамоқда сақланаётган шахсларнинг яқин қариндошлари томонидан келиб тушган мурожаатлар ҳам атрофлича кўриб чиқилди.
Ҳар бир мурожаат бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига таянган ҳолда ҳуқуқий тушунтириш ва изоҳлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этилган айрим масалалар Омбудсман назоратига олиниб, жойига чиққан ҳолда ўрганиш учун тегишли минтақавий вакилларга юборилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






