Навбатдаги ўқув-машғулотлари Омбудсманнинг Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларидаги минтақавий вакиллари томонидан умумтаълим мактабларида ташкил этилди. Уларда жами 1000 нафарга яқин ўқувчи иштирок этди.
Дарслар Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги 62-сонли ихтисослашган давлат таълим мактаби ва 1-сонли ўрта таълим мактабида; Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги математика мактаб, Бухоро шаҳридаги 16-, 22- ва 7-сонли мактабларда, Когон шаҳридаги 11-, 10- ҳамда Когон туманидаги 20-сонли мактабларда, Бухоро туманидаги 49-сонли ўрта умумтаълим мактаби ва ихтисослаштирилган мактабда; Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги 83 ва 102-сонли, Қарши шаҳридаги 14 ва 9-сонли умумтаълим мактабларида; Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги 56-информатика ва ахборот технологияларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, 54-сонли ихтисослаштирилган мактаб ҳамда Самарқанд туманидаги 36 ва 1-сонли мактабларда; Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги 10 ва 11-сонли, Мирзаобод туманидаги 21 ва 24-сонли умумий ўрта таълим мактабларида; Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 9-сонли мактабда ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги 15-, 40-, 36- ва 38-умумтаълим мактабларида ўтказилди.
Дарсларда ўқувчилар хотин-қизлар ҳуқуқлари, рақамли зўравонликка қарши курашиш, инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ва Омбудсманнинг ваколатлари, шунингдек, Конституцияда мустаҳкамланган ҳуқуқларни таъминлаш имкониятлари ҳақида ҳаётий мисоллар асосида тушунча олдилар. Шунингдек, болаларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






