Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Осиё-Тинч океани форуми иштирокчи давлатлари ўзаро тажриба алмашишди
2026 йилнинг 21 январ куни Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг Осиё-Тинч океани форуми ҳамда Малайзия Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси томонидан “Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар гендер стратегияси” мавзусида халқаро тадбир ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) иштирок этди. 

Тадбирда Австралия, Бахрайн, Фаластин, Фиджи, Ҳиндистон, Индонезия, Ироқ, Жанубий Корея, Малдив, Малайзия, Мўғулистон, Непал, Уммон, Шри-Ланка, Янги Зеландия каби давлатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари раҳбарлари ва вакиллари ҳам қатнашишди.

Халқаро тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича шакллантирилган ҳуқуқий, институционал ва амалий механизмлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ташаббуси билан амалга оширилаётган “Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида аёлларга ҳуқуқий, психологик ҳамда ижтимоий ёрдам кўрсатишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида иштирокчилар хабардор қилинди. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати