Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўқувчиларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича билими оширилмоқда
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида 2024 йилдан буён республика бўйлаб мактабларда ўтказиб келинаётган “Омбудсман соати” дарсларига ўқувчилар қизиқиши ортиб бормоқда. Инсон ҳуқуқ ва мажбуриятлари кундалик ҳаётда учрайдиган мисоллар орқали тушунтирилаётгани сабабли ўқувчилар дарсларда фаол иштирок этишмоқда.

Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан ўтказилган навбатдаги 16-25 ноябрь кунларида ўтказилган дарсларда 650 нафарга яқин ўқувчи қамраб олинди.

Дарслар Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги 19, 22-сонли ва Сардоба туманидаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 338-сонли мактаб, Тошкент вилояти Янгийўл туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактаби, Бухоро вилояти Бухоро туманидаги 22 ва 25-умумий ўрта таълим мактаблари, Фарғона вилояти Фарғона туманидаги 5 ва 63-умумий ўрта таълим мактаблари, Навоий вилояти Навоий шаҳридаги 8 ва 16-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўтказилди.

Эркин мулоқот шаклида ўтган дарсларда юқори синф ўқувчиларига рақамли дунёда ҳимояланиш йўллари, кибербуллинг, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг мазмун-моҳияти, шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, экологик ҳуқуқ ва мажбуриятлари интерактив машғулотлар ва ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтирилди. Шунингдек, ёшларга табиатни асрамасдан инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш мумкин эмаслиги ҳақида видеороликлар асосида интерактив усулда маълумотлар берилди.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати