Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
"Омбудсман мактаби" лойиҳаси доирасида талабалар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2025 йил 2 октябрь куни “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир Тошкент давлат аграр университети биносида ўтказилди. Талаба ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари Б.Нариманов, сенатор С.Абдикаримова ҳамда Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти, Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати вакиллари ҳамда университет профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этишди.

Дастлаб, тадбирда ёшларга мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилиши ва қонунчилик асослари, Ёшлар парламентининг қонун ижодкорлиги ва парламент назоратидаги иштироки, шунингдек, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш масалалари юзасидан маълумот берилди.

Очиқ мулоқот жараёнида ёшларнинг Омбудсманга мурожаатлари, улар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар муҳокама қилинди. Талабалар ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича саволлар беришди ва тегишли соҳалар вакилларидан жавоблар олишди.

400 нафардан ортиқ ёш қамраб олинган тадбирда талабалар ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирокини рағбатлантириш масалаларига алоҳида урғу қаратилди.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати