Учрашув чоғида меҳмон Омбудсманнинг асосий фаолият йўналишлари билан танишди. Суҳбат давомида фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳамкорликдаги лойиҳалар муҳокама қилинди.
Сабине Махл хоним учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таълим, касб-ҳунар, жамиятда фаол иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, маиший зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда камбағалликни қисқартириш, гендер тенглигини таъминлашга қаратилган ислоҳотларини эътироф этди. Шунингдек, амалга оширилган ишлар натижасида Ўзбекистоннинг халқаро индекслардаги ўрни яхшиланиб бораётгани таъкидланди.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати