Жорий ҳафтада бўлиб ўтган Комиссия йиғилишларида Тошкент шаҳридаги 21-сон Жазони ижро этиш колониясидан 1104 нафар, Наманган вилоятидаги 6-сон Жазони ижро этиш колониясидан 138 нафар, Қорақалпоғистон Республикасидаги 27-сон манзил-колониясидан 351 нафар, Хоразм вилоятидаги 11-сон тергов ҳибсхонасидаги хўжалик бўлимида жазо муддатини ўтаётган 10 нафар, Сирдарё вилоятидаги 40-сон манзил-колонияси 337 нафар, 8-сон тергов ҳибсхонасидаги хўжалик бўлимида жазо муддатини ўтаётган 23 нафар, Бухоро вилоятидаги 20-сон Жазони ижро этиш колониясидан 134 нафар маҳкумларга тузалиш йўлига ўтганлиги бўйича ўрнатилган тартибда хулосалар расмийлаштирилди.
Тузалиш йўлига ўтганликни баҳолашда маҳкумларнинг меҳнатга муносабати, ўқиш ва касб-ҳунарга қизиқиши, маданий тадбирлардаги иштироки ҳамда ички тартиб-қоидаларга риоя этиш каби мезонлар кўриб чиқилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати