Мурожаатчининг сўзларига кўра, Навоий шаҳрида синглисининг қарамоғида яшайдиган,мактаб ёшига етган қизи мактабга 1-синфга қабул қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасига кўра,ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга.Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ, таълим соҳасида камситишларга йўл қўйилмаслиги, таълим олишга доир тенг имкониятларнинг таъминланиши, таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги, давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талаблари доирасида таълим олишнинг ҳамма учун очиқлиги – таълим соҳасидаги асосий принциплар ҳисобланади.
Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, ижобий ҳал қилинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати