Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёдан юборилаётган мурожаатлар асосида фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди
Сирдарё вилоятида ўтказилган очиқ мулоқотлар ва фуқаролар қабулларида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушган эди. Шундан келиб чиқиб, 2024 йилнинг 26 август куни Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида навбатдаги “Омбудсман мактаби” тадбири айни шу масалада ўтказилди. Унда “Сойибобод”, “Мевазор”, “Бахмал”, “Ишонч” маҳаллаларидаги 65 нафарга яқин фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Тадбирда дастлаб, иштирокчиларга Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, тегишли маъмурий тартиб-таомиллар тушунтирилди.

Қайд этиш лозимки, “Омбудсман мактаби” тадбирларида аҳоли хабардорлигини оширишга қаратилган мавзулар ушбу ҳудуддан юборилган мурожаатлар мазмунидан келиб чиқиб танланади.

“Омбудсман мактаби” доирасида Омбудсман минтақавий вакилининг ҳамда  туман ҳокими ва Давлат кадастрлар палатасининг Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғининг фуқаролар қабуллари ташкил этилди ва фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати