Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Истанбулда ҳамюртларимиз мурожаатларини қабул қилди
2022 йил 14 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Туркия Республикасига қилган ташрифи давомида ушбу мамлакатда яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан учрашди. Қабулда  Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консули ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги Ташқи миграция агентлигининг Истанбулдаги ходими иштирок этди.

Мазкур учрашувда дастлаб Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан Омбудсман институти фаолияти, унинг қонунчилик базаси ва ваколатлари тўғрисида ватандошларга маълумот берилди.

Мулоқот давомида юртдошларимизга Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ассоциацияси таъсис этилганлиги ҳақида маълумот берилди.

Ўтказилган учрашув давомида ҳамюртларимиз Омбудсман ва Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулига таълим олиш, ишга кириш, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, фуқароликни расмийлаштириш каби масалаларда мурожаат қилишди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Туркия Парламентининг бош Омбудсмани билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Ушбу ҳужжат доирасида Туркияда яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларнинг муаммоли масалаларини бартараф этиш чораларини кўриш масалалари ҳам белгилаб олинган.

Фуқароларга қабули давомида Омбудсманга онлайн мурожаат қилиш тартиби тушунтирилиб, ариза ва шикоятлар Туркия Бош Омбудсмани билан ҳамкорликда кўриб чиқилиши тушунтирилди.

Мазкур қабул Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консуллиги телеграм ботида онлайн ёритиб борилди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати