Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзбекистон ва Польша Омбудсманлари ҳамкорлиги ривожланмоқда
10 Сен
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Польшанинг Варшава шаҳрига қилган амалий ташрифи доирасида 2022 йилнинг 9 сентябрь куни Польша Омбудсмани Марчин Вёнцек билан учрашди. 
Ёпиқ муассасаларга мониторинг ўтказиш бўйича халқаро амалиёт ўрганилди
09 Сен
Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова хизмат ташрифи билан Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб турибди. У ЕХҲТ минтақаси инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари раҳбарларининг олий даражадаги учрашувларида иштирок этган эди. Омбудсман ушбу тадбирлар  доирасида  7-9 сентябрь кунлари ташкил этилган инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар, қийноқларни олдини олиш бўйича миллий превентив механизмлар гуруҳлари ва фуқаролик жамияти вакиллари учун ташкил этилган минтақавий тренингда ҳам иштирок этди.
Омбудсман Польшадаги ҳамюртларимиз фикрларини  ўрганди
08 Сен
Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Ўзбекистоннинг хорижий давлатларидаги элчихоналари ва консуллик муассасаларида ўзга юртда мусофирчиликда яшаётган ҳамюртларимиз учун байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.
Қорақалпоғистондаги ҳолатлар юзасидан комиссия аъзолари фуқаролар мурожаатларини мунтазам қабул қилишмоқда
07 Сен
Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари томонидан Комиссиянинг ишчи Штабида фуқаролар қабули мунтазам ўтказиб келинмоқда. Олинган ҳар бир мурожаат Комиссия томонидан назоратга олиниб, тегишли чоралар белгиланмоқда.
ЕХҲТ минтақаси инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари раҳбарларининг олий даражадаги учрашувлари ўтказилди
06 Сен
2022 йилнинг 5-6 сентябрь куни Польшанинг Варшава шаҳрида ЕХҲТ минтақаси инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари раҳбарларининг олий даражадаги учрашувлари ўтказилди.
Комиссия аъзоларининг Даулетмурат Тажимуратов билан учрашувида нималар очиқланди?
06 Сен
Мустақил Комиссия аъзолари Хоразм вилоятининг Урганч шаҳридаги 11-сон Тергов ҳибсхонасига ташриф буюриб, у ерда сақланаётган шахсларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш ҳамда адвокатлар ва яқин қариндошлари билан қисқа муддатли учрашув хоналардаги шароитлар ўрганишди.
Омбудсман ходимларининг иш самарадорлиги ўрганилди
01 Сен
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтида иш фаолиятида самарадорликни ошириш, ходимлар орасида ўзаро рақобат муҳитини шакллантириш, яхши натижа кўрсатган ходимларни рағбатлантириш мақсадида уларнинг иш кўрсаткичлари мунтазам ўрганиб борилади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулига Қорақалпоғистондан етиб келди
31 Авг
Хабарингиз бор, ҳозирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссияга раҳбарлик қилмоқда. Комиссия ўрганишлари авж палласида бўлишига қарамай, Омбудсман 2022 йилнинг 30 август куни ўтказилиши керак бўлган фуқаролар қабулига Қорақалпоғистондан етиб келди.
Қорақалпоғистондаги намойишларда иштирок этганликда гумонланаётган 10 нафар шахснинг қамоқ эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилди
31 Авг
30 август куни Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, Бош прокуратура томонидан 24 нафар гумонланувчининг жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилгани ҳақида хабар берган эдик.