2022 йилнинг 25 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили томонидан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар ҳақида аҳолининг хабардорлигини оширишда, шунингдек тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашда маҳалланинг роли ва аҳамиятини ошириш мақсадида Когон шаҳридаги “Темирйўлчилар” маданият саройида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида “Темирйўлчилар”, “Арабхона” ва Алишер Навоий номидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари иштирокида навбатдаги тадбир ўтказилди.