Учрашувда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш соҳасидаги олиб борилаётган ишлар ва Вакилнинг асосий фаолият йўналишлари ҳақида сўз борди. Хусусан, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби, жазони ижро этиш муассасаларига ўтказилаётган мониторинг ташрифлари ва уларда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ҳамда ОАВнинг иштироки ҳақида фикр алмашилинди.
Самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида томонлар истиқболдаги ҳамкорлик лойиҳалари юзасидан фикр алмашишди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати