Бир мурожаат ортида бир инсон тақдири бўлса, мурожаатлар таҳлили соҳалардаги тизимли масалаларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш имконини беради. Шу нуқтаи назардан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига келиб тушаётган мурожаатлар мунтазам таҳлил қилиниб, қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни бугунги кун талабига мос равишда такомиллаштирилиши бўйича таклифлар тайёрланмоқда.