Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Андижон вилояти Психоневрология диспансеридаги шароитлар ўрганилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Андижон вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан жорий йилнинг 14 август куни Андижон вилояти Психоневрология диспансерига мониторинг ташрифи амалга оширилди.

Мониторинг ташрифи давомида диспансердаги беморларнинг яшаш, тиббий хизматдан фойдаланиш ва овқатланиш шароитлари, шунингдек озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармон воситалари сақланадиган хоналарнинг ҳолати ўрганилиб, у ерда даволанаётган шахслар ҳамда вояга етмаган беморларнинг яқин қариндошлари билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.

Ўрганиш давомида Наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Андижон вилояти минтақавий филиали ушбу диспaнсерга вақтинча кўчирилганлиги сабабли муассасаларда даволанаётган беморларга “Баҳор лоласи” МЧЖ томонидан ҳам озиқ-овқатлар тайёрланиб, етказилаётганлиги маълум бўлди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати