Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиҳонасида меҳнат муҳожирларининг мурожаатларини тинглади
19 Май
Жорий йилнинг 19 май куни Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори Акмал Саидовлар томонидан Россия Федерациясига амалий ташриф доирасида  мамлакатимизнинг Россия Федерациясидаги элчихонасида сайёр қабул ташкил этилди.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Самарқанддаги 78-махсус мактабгача таълим муассасасини танқид қилди
19 Май
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари - Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова бошчилигида Бола ҳуқуқларини таъминлаш сектори ходимлари томонидан Самарқанд вилоятида жойлашган болалар ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларни ҳимоя қилиш учун масъул бўлган муассасаларга мониторинг ўтказилди.
Омбудсманнинг Қашқадарёдаги вакили: вилоятдаги кўплаб жазони ижро этиш муассасаларда тиббиёт ходимлари ўрни вакант бўлиб турибти
18 Май
Омбудсманнинг Қашқадарё вилоятидаги Минтақавий вакили Муродулла Нормуродов вилоятнинг Косон шаҳридаги 10-сонли жазони ижро этиш колониясига бориб, маҳкумларнинг яшаш шароитларини ўрганди.
Омбудсман Россиядаги юртдошларимиз ҳуқуқларининг таъминланиши ҳолатини ўрганмоқда
18 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази вакиллари амалий ташриф билан Россия Федерациясида бўлиб туришибти.
Омбудсман байрам арафасида Оҳангарон
12 Май
Рамазон ойи мусулмонларни сабр қилишга, муҳтожлар дардини ҳис қилишга ўргатувчи ва албатта ўзаро меҳр-оқибатни мустаҳкамловчи гўзал ойдир ва у жамиятимиздаги ўзаро аҳиллик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга. Халқимиз азал-азалдан ушбу муборак кунларда ўзгаларга алоҳида меҳр-мурувват кўрсатган, беморлар ҳолидан хабар олган, кўмакка муҳтож инсонларни имкон даражасида қўллаб-қувватлаган. Айтиш мумкинки, бу анъана давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятига ҳам уйғундир.
Қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган мактаб директори ўз лавозимига тикланди
10 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Қашқадарё вилояти Миришкор тумани 11-сонли мактаб собиқ директори Шомурод Эрназаров Вилоят Халқ таълими бошқармаси томонидан ноқонуний ишдан бўшатилганлиги ҳақида мурожаат қилган эди.
Омбудсман БМТ Тараққиёт дастурининг Истамбулдаги Минтақавий маркази раҳбари билан онлайн учрашув ўтказди
06 Май
Жорий йил 6 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ва Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг раиси Малика Кадирханова БМТ Тараққиёт дастурининг Истамбулдаги Минтақавий маркази раҳбари Бхарати Садасивам билан виртуал мулоқот қилишди. Унда БМТ Тараққиёт дастурининг инсон ҳуқуқларини таъминлаш, хусусан гендер тенглик, хотин-қизларнинг ҳуқуқи ва имкониятларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
ОМБУДСМАН МУНОСАБАТИ
06 Май
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 5 май куни Омбудсман ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларининг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм доирасида фаолият юритувчи жамоатчилик вакилларидан иборат бўлган Эксперт гуруҳи томонидан Тошкент вилоятидаги 22-сонли жазони жазони ижро этиш колониясига навбатдаги мониторинг ташрифи амалга оширилди.