3 ДЕКАБРЬ – ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ ХОРАЗМДА МУНОСИБ НИШОНЛАНДИ
2022 йил 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили, вилоят Божхона бошқармаси, Хива туман хокими, вилоят ИИБ МВФРБ ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Хива “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида интернат уйида яшаб, даволанаётган шахсларнинг 5 нафарига шахсини тасдиқловчи ҳужжат – ID карталар ва совғалар топширилди.
Шундан кейин маданият ходимлари томонидан концерт дастури ва Хива қўғирчоқ театри актёрлари ижросида спектакль намойиш этилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати