Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
ОМБУДСМАН: мамлакат фуқароларининг ҳуқуқлари хорижда ҳам бирдек ҳимоя қилиниши лозим
03 Июн
Бугунги кунда Омбудсман институти ҳозирги замон демократик жамиятининг ҳаётида муҳим ўрин тутади. Бу – бежиз эмас, чунки Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) жамият тараққиётига бевосита таъсир этувчи бир қатор вазифалари бор, уларни самарали амалга оширилиши, аввало, мамлакатимизда фуқаролик жамиятининг ривож топишига, одамларнинг давлатга бўлган ишончи мустаҳкамланишига хизмат қилади.
Алия ЮНУСОВА: Ўзбекистондаги барча болалар менинг фарзандларимдир
02 Июн
1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари - Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова ва Омбудсман котибияти ходимлари, Ёшлар агентлиги ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори вакиллари Тошкент вилоятидаги 24-сон тарбия колониясида сақланаётган вояга етмаган маҳкумларни байрам билан табриклашди.
«Бир йил ичида болаларга жинсий зўравонлик бўйича 10га яқин мурожаат келди» — болалар Омбудсмани билан суҳбат
31 Май
Kun.uz Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўринбосари, Бола ҳуқуқлари бўйича вакили Алия Юнусова билан суҳбатлашди. Болалар Омбудсмани болаларга нисбатан ишлатилаётган жинсий зўравонликлар, меҳрибонлик уйлари фаолиятидан қониқмаслиги, васийлик-ҳомийлик органлари ишини такомиллаштириш, фарзандликка олишдаги йиллаб навбатлар ҳақида фикрларини билдирди.
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
31 Май
Ижтимоий тармоқларда фуқаро Ўктамова Дилоромнинг низоли уй масаласида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ёрдамига муҳтож эканлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган  эди. Мазкур ҳолат Омбудсман ҳамда унинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ўрганиб чиқилди.
Навоий вилоятидаги маҳкумлар  меҳнат таътилига чиқиш ҳуқуқларидан тўлиқ фойдаланишмаган
28 Май
Жорий йилнинг 26 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Котибиятининг Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларининг олдини олиш сектори мудири Темурбек Ҳайитов ва Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Баходир Собировлар Парламент юқори палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан тузилган ишчи гуруҳ таркибида, Навоий вилоятида жойлашган 4, 5 ва 11-сон жазони ижро этиш муассасаларида бўлиб, маҳкумлар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганишди.
Омбудсман аралашуви билан ночор оила фарзандига шошилинч операция учун ордер берилди
28 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсан)га хонадонидан ёнғин чиқиб, уйи кулга айланган самарқандлик фуқародан мурожаат келиб тушди.
Омбудсман  ЕХҲТининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси экспертларини қабул қилди
27 Май
Жорий йилнинг 27 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси (ЕХҲТ ДИИҲБ ЭБМ) экспертлари Алексей Громов ва Мартина Баркер-Циганниковалар билан учрашди.
Самарқанд вилоятидаги 63-сонли ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернат ҳақида тарқалган хабар бўйича расмий муносабат
27 Май
Жорий йилнинг 24 май куни ижтимоий тармоқ саҳифаларида Самарқанд вилояти 63-сонли ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернат тарбияланувчиларининг юз қисми кўкарган, шикастланган ва йиртиқ-ямоқ кийимларда юрган ва кир ювишга мажбур қилинаётганлиги  холатлари акс этган расмлар кенг тарқалиб жамоатчилик ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Омбудсман бошчилигида маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган касалхонага мониторинг ташрифи амалга оширилди
26 Май
 Жорий йилнинг 26 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова бошчилигидаги экспертлик гуруҳи ва ОАВ иштирокида Тошкент шаҳридаги 23-сон маҳкумларга мўлжалланган ихтисослашган касалхонага мониторинг ташрифи амалга оширилди.