Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман минтақавий вакилининг Андижон вилоятидаги ўрганишлари
2022 йилнинг 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Гулнора Абдувоҳидова Балиқчи тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.

Мониторинг ўтказилган кунда ушбу вақтинча сақлаш ҳибсхонасида 5 нафар  шахс сақланаётганлиги аниқланди. Сақланаётганлар орасида 2 нафар аёллар ҳамда 1 нафар вояга етмаганлар бор.

Мониторинг ташрифи давомида ҳибсхонада сақланаётган барча шахслар билан суҳбатлашилди. Суҳбат давомида гумонланувчилар ҳибсхонадаги шароитлардан ва озиқ-овқат таъминотидан шикоятлари йўқлиги, уларга нисбатан ноқонуний ҳаракатлар ёки қийноқлар бўлмаганлигини билдирди.

Тергов ҳаракатларини ўтказиш учун мўлжалланган хоналарни кўздан кечириш жараёнида, бу тоифадаги хоналар видеокузатув воситалари билан жиҳозлангани маълум бўлди.

Ҳибсхонадаги  адвокат билан учрашув хоналари камерадан ҳоли бўлиб, адвокатлар бугунги кунда муассасада сақланаётганлар билан монеликсиз учрашаётганликлари аниқланди.

Муассасадаги ошхона кўздан кечирилганда маҳбусларга таомномага мувофиқ 3 маҳал овқат берилаётганлиги маълум бўлди.

Муассасада тиббий ёрдам кўрсатиш учун керакли дори-дармонлар мавжуд. Шунингдек, гумонланувчиларни тоза ҳавода сайр қилдириш учун махсус сайлгоҳ ташкил қилинган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати