Виждон эркинлиги – инсониятнинг маънавий юксалишида муҳим ўрин тутган омиллардан саналади. Айнан у умумбашарий қадриятлар, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларининг ажралмас қисмидир. Зеро, инсон сўздагина эмас, амалда олий қадрият бўлган, унинг ҳуқуқ ва эркинлари эса давлат фаолиятининг мазмуни ва асосий вазифаси ҳисобланган жойдагина маънавий ва моддий фаровонлик, тинчлик ва тотувлик ҳукм суради. Шу жиҳатдан янги таҳрирда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун айнан жамиятимиз равнақига қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.