2021 йилнинг 7 август куни ижтимоий тармоқларда QALAMPIR.UZ журналисти Феруза Нажмиддинованинг шаъни, қадр-қимматини камситилишига сабаб бўлувчи ва ҳеч бир асосга эга бўлмай туриб унинг расмлари билан видеомонтаж қилинган роликнинг тарқатилиши жуда ачинарли ҳолат. Инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва мурожаатлар билан ишлашда халқ дардини танқидий ва таҳлилий руҳда олиб чиқаётган журъатли журналистни қўпол қилиб айтганда овозини ўчиришга қаратилган ушбу хатти ҳаракат қонун нормаларига мутлақо зид. Шахснинг шаъни ва қадр-қимматига ғайриқонуний тажовуз қилиш қонун томонидан туҳмат ва ҳақорат қилиш, деб белгиланган.