Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ижтимоий масалалар Омбудсман эътиборида
21 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Жиззах вилояти, Зарбдор тумани “Адиробод” ҚФЙда истиқомат қилувчи бир гуруҳ фуқаролар мурожаати келиб тушди. Унда мурожаатчилар маҳаллада аҳоли учун газ, ичимлик суви таъминотини йўлга қўйиш, поликлиника ва ижтимоий объектлар йўқлигидан норозилик билдиришган.
Ногиронлиги бўлган шахсларга сайлов участкаларида яратилган шароитлар ўрганилди
21 Окт
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90 ва 117 моддалари ва Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида Ўзбекистон Республикасининг барча фуқароларининг, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлар  тенглиги кафолатланган.
Қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш-мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги гаровидир
20 Окт
Жорий йилнинг 20 октябрь куни Халқаро медиа-холлда “Қонун устуворлигини, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш-мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги гаровидир” мавзусида навбатдаги мулоқот ўтказилди.
Омбудсман мурожаатлар билан ишлашда йўл қўйилаётган хатоларга тўхталди
18 Окт
Жорий йилнинг 18 октябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг фуқаролар мурожаатлари асосида давлат идораларига юбораётган мурожаатларининг ижро ҳолати таҳлил қилинди.
Миллий превентив механизм: халқаро тажриба
14 Окт
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 8 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ҳамда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда миллий превентив механизмни халқаро стандартлар асосида ривожлантириш истиқболлари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтган эди. Унда 10 га яқин мамлакат, жумладан Россия, Сербия, Венгрия, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон давлатларининг  Омбудсманлари ҳам иштирок этиб, қийноқларнинг олдини олиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.  
Омбудсман назоратидаги мурожаат.  Ёшларни қишлоқ хўжалигида банд қилиш учун берилган ер майдонидан ким фойдаланмоқда?
13 Окт
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Бухоро вилояти Қоракўл туманида яшовчи фуқаро Н.Н. томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ажратилган ер майдонига экилган ғалла ҳосили ва ундан чиқадиган сомон берилмаганлиги ҳамда такрорий экин учун ер майдони ажратилмаганлиги ҳақида мурожаат келиб тушди.
Собиқ маҳкумларни иш билан таъминлаш масалалари муҳокама этилди
12 Окт
Жорий йилнинг 12 октябрь куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти, Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Германия халқ университетлари ассоциациясининг (DVV) Ўзбекистондаги вакиллиги, Европа Иттифоқи, Германиянинг Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги (БМЗ) ва "INTILISH" республика ахборот-таълим маркази билан биргаликда “Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг аҳолининг заиф қатламларини қайта ижтимоийлаштиришдаги ўзаро ҳамкорлиги" лойиҳаси доирасида идоралараро ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди.
Омбудсман: Оғир шароитда яшовчи фуқарога уй ажратилди
12 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига(омбудсманга) Нукуслик фуқаро Б.З. 5 йилдан буён авария ҳолатидаги уйда яшаши ва кунларнинг совиб кетиши оқибатида ўзи ва 10 яшар қизини соғлиғига жиддий зарар етаётгани бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.
USAIDнинг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида учрашув ўтказилди
11 Окт
Жорий йилнинг 11 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова, USAIDнинг “Суд тизимини  мустаҳкамлаш” (JSSA) лойиҳаси раҳбари, судья - Соня Простран ва USAIDнинг Ўзбекистондаги лойиҳасини бошқариш бўйича мутахассис Мамед Аскеров билан учрашди.