Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ялпи мажлис олдидан қонунлар дастлабки тарзда муҳокама этилди
2023 йилнинг 4 апрель куни Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Қўмита аъзолари, экспертлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мажлисда Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси кун тартиби доирасида кўриб чиқилиши лозим бўлган 10 га яқин қонунлар ҳамда бир қатор масалалар дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи дастлабки тарзда эшитилди.

Сенаторлар томонидан таълим ва соғлиқни сақлаш соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, шунингдек, қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларига Омбудсман номидан кўриб чиқилиши мажбурий бўлган ариза ва даъво аризалари, тақдимномалар ҳамда тавсиявий хусусиятга эга хулосаларнинг ижроси қай даражада эканлиги муҳокама қилинди.

Вазирлик ва идоралар вакиллари фуқаролар ва жисмоний шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда тегишли ходимларнинг масъулиятини ошириш зарурлиги таъкидланди.

Мажлис якуни бўйича Қўмитанинг тегишли  қарори қабул қилинди.

Senat.uz