Давлат раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2021 йил 10 сентябрдаги ПФ–6312-сонли Фармонида аҳоли орасида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва миллий қонунчилик нормаларини тарғиб қилиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш Омбудсманнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашдаги энг устувор вазифаси этиб белгиланган.