Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Андижондаги махсус қабулхонада ҳарорат қай даражада?
2023 йилнинг 13 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Андижондаги минтақавий вакили Вилоятдаги Маъмурий тартибда ҳибсга олинган шахсларни сақлаш учун Махсус қабулхонага мониторинг ташрифини амалга оширди.

140 нафар ҳуқуқбузарларни сақлашга мўлжалланган Махсус қабулхонада ўрганиш куни 112 нафар шахс сақланаётганлиги аниқланди.

Мониторинг давомида маҳбусларнинг яшаш, овқатланиш, сайр қилиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, санитария шароитлари ўрганилди ва хоналарнинг иситилиши ҳолати текширилди.

Омбудсман минтақавий вакили Махсус қабулхонада сақланаётган шахслар билан якка тартибда ва жамоавий суҳбатлар ўтказиб, уларнинг шароитлар ва ходимларнинг муомаласи ҳақидаги фикрларини ўрганди. 

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати