2022 йилнинг 11 август куни Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда комиссия аъзолари билан биргаликда, “Мадад” бепул юридик ёрдам кўрсатиш бўйича нодавлат нотижорат ташкилоти, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти”, Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази, “Гуманитар ҳуқуқий марказ”, Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази ва “Тараққиёт стратегияси” маркази каби қатор фаол нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ва ОАВ иштирок этишди.