Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Навбатдаги “Омбудсман соатлари” Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Наманган, Жиззах ҳамда Андижон вилоятларида ўтказилди
Хабарингиз бор, ёшларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги хабардорлигини ошириш бўйича республика бўйлаб "Омбудсман соатлари" ўтказилмоқда. Навбатдаги тадбирлар Нукус шаҳар 2-сонли умумтаълим мактабида, Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги 5-сонли, Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги 1-сонли, Андижон вилояти Булоқбоши туманидаги 31-сонли ҳамда Наманган вилояти Давлатобод туманидаги 48-сонли умумтаълим мактабларида ташкил этилди.

“Омбудсман соат”ларида юқори синф ўқувчиларига инсон ҳуқуқларининг мазмуни, шахсий, ижтимоий, иқтисодий, маданий ва бошқа ҳуқуқлари оддий мисоллар ёрдамида тушунтирилди. Шунингдек, Омбудсманлар ҳаётий вазиятларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қандай ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида ҳам ўқувчилар хабардорлиги оширилди.

Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари билан ўтказилаётган очиқ мулоқотлар ўзаро савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Машғулотлар якунида ўқувчилар иштирокида турли интеллектуал ўйинлар ташкил этилди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати