Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ходимларининг иш самарадорлиги ўрганилди
01 Сен
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) институтида иш фаолиятида самарадорликни ошириш, ходимлар орасида ўзаро рақобат муҳитини шакллантириш, яхши натижа кўрсатган ходимларни рағбатлантириш мақсадида уларнинг иш кўрсаткичлари мунтазам ўрганиб борилади.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулига Қорақалпоғистондан етиб келди
31 Авг
Хабарингиз бор, ҳозирда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссияга раҳбарлик қилмоқда. Комиссия ўрганишлари авж палласида бўлишига қарамай, Омбудсман 2022 йилнинг 30 август куни ўтказилиши керак бўлган фуқаролар қабулига Қорақалпоғистондан етиб келди.
Қорақалпоғистондаги намойишларда иштирок этганликда гумонланаётган 10 нафар шахснинг қамоқ эҳтиёт чораси уй қамоғига алмаштирилди
31 Авг
30 август куни Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, Бош прокуратура томонидан 24 нафар гумонланувчининг жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилгани ҳақида хабар берган эдик.
24 нафар гумонланувчи жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди
30 Авг
Бош прокуратура томонидан Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра,24 нафар гумонланувчини жамоат кафиллиги асосида ўз оиласига қайтарилди. Уларга нисбатан белгиланган  қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида жамоатчилик назорати ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилди.
Комиссия аъзолари Жўқорғи Кенгеси билан биргаликда Бош прокуратурадан баъзи фуқароларнинг қамоқ эҳтиёт чорасини енгилроғига алмаштиришни сўради
29 Авг
Аввал хабар берганимиздек, Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни мустақил равишда ўрганаётган Комиссия томонидан содир этган қилмишларидан пушаймон бўлган, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари бор, шунингдек оилавий шароити ва ижтимоий ҳолати оғир ҳамда оилада ёлғиз боқувчи бўлган фуқаролар рўйхати шакллантирилган эди.
Комиссия баъзи фуқароларнинг қамоқ эҳтиёт чорасини енгилроғига алмаштириш масаласини ўрганмоқда
29 Авг
Комиссия аъзолари томонидан бўлиб ўтган ҳолатлар ва воқеаларда иштирок этган ҳамда жиноят содир этганлиги учун қамоққа олинганларнинг сақлаш шарт-шароитлари ўрганилиб, улар билан суҳбатлар ўтказилмоқда.
Навоийдаги жазони ижро этиш муассасаларида Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига муносабати билан тадбирлар ўтказилди
29 Авг
Байрам арафасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Навоий вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси ИИВ  ҳузуридаги ЖИЭД Бешинчи минтақавий ҳудуд маркази ҳамкорлигида Навоий шаҳридаги 11-сонли жазони ижро этиш колонияси ходимлари ва колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар учун мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Намойишларда қатнашган фуқаролар ҳолати ва тергов қилиш жараёнлари қандай ўтмоқда?
28 Авг
Комиссия фуқаролар томонидан келиб тушаётган кўплаб мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистонда рўй берган воқеаларда асосий гумонланаётган ва ҳозирда тергов жараёнида бўлиб турганлар билан якка тартибда суҳбат олиб бормоқда.
Комиссия Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона ўрганмоқда
27 Авг
2022 йил 15 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашларининг қўшма қарори билан Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия тузилди.