Мамлакатимизнинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонасида ташкил этилган қабулда ҳамюртларимиз таълим, ётоқхонага жойлашиш, меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, мигрантларга муносиб шароитлар яратиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида мурожаат қилишди.
Эслатиб ўтамиз, фуқаролар Омбудсманга ombudsman.uz сайти орқали ҳам онлайн мурожаат юборишлари мумкин.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати