Тадбирга жалб қилинган тегишли давлат органлари ва ташкилотлари вакиллари аҳолига фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил этиш, уларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш тартиби, аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш борасидаги имконият ва имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот беришди.
Очиқ мулоқотда ушбу ҳудуддан юборилган мурожаатларда кўтарилган масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбирдан сўнг, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили сайёр қабули ўтказилди. Қабулга келган фуқаролар ишга жойлашиш, ижтимоий ёрдам олиш, нафақа миқдорини қайта ҳисоблаш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, соғлиғини тиклаш масалаларида мурожаат қилишди.
Шу куннинг ўзида 200 нафардан ортиқ фуқаролар тор доирадаги шифокорлар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати