Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёда навбатдаги “Омбудсман мактаби” тадбири ташкил этилди
2024 йилнинг 28 июнь куни Сирдарё вилояти Ховос туманидаги 1-сонли умумий умумтаълим мактабида навбатдаги “Омбудсман мактаби” тадбир ўтказилди. Унда “Дўстлик”, “Тинчлик”, “Истиқлол” маҳаллалари аҳолиси қамраб олинди.

Ушбу ҳудуддан юборилган мурожаатлардан келиб чиқиб, тадбирга тегишли давлат ташкилотлари вакиллари жалб этилди. Тадбирда аҳолига фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти ва ижтимоий нафақалар, компенсация тўловлари ва бошқа тўловларни тайинлаш тартиби, аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда солиқ тўловчилар учун яратилган солиқ имтиёзлари ва мажбуриятлари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Фуқаролар билан бўлган очиқ мулоқотда аҳоли томонидан берилган барча саволларга батафсил жавоб берилди.

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати