Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Навоий вилоятидаги 11 сонли жазони ижро этиш колониясига мониторинг тарифи амалга оширилди.
23 Май
2023 йилнинг 22 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Джураев бошчилигида, “Мадад” ННТ Навоий шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси И.Ахатов, бешинчи минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи подполковник И.Шеровлар ҳамкорлигида Навоий шахридаги 4-сон жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили  Сайхунобод туманида сайёр қабул ўтказди
22 Май
2023 йилнинг 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Алимов фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда тегишли идоралар вакиллари иштирок этди.
Будапештда Туркий тилли давлатлар Омбудсманларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди
19 Май
Аввал хабар берганимиздек, 2023 йилнинг 16-19 май кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ф.Эшматова Туркия, Озарбайжон ва Қозоғистон Омбудсманлари билан биргаликда Венгрия Республикасида хизмат сафарида бўлишди.
Омбудсманнинг Хоразмдаги минтақавий вакили Туркманистон Республикаси билан чегарадош бўлган чекка ҳудудда яшовчи фуқаролар билан учрашди
18 Май
2023 йилнинг 17 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили Одилбек Оллоёров вилоятнинг Туркманистон Республикаси билан чегарадош бўлган чекка ҳудуди ҳисобланган Тупроққальа тумани “Янги замин” маҳалласида туман хокими Ш.Ахмедов билан ҳамкорликда сайёр қабул ўтказди.
Ўзбекистон ва Венгрия Омбудсманларининг инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги  ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
17 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Феруза Эшматова шу кунларда Венгрия Республикасида хизмат сафарида бўлиб турибди.  Венгрия Республикаси Асосий ҳуқуқлар коммисари Акос Козма томонидан ташкил этилаётган Омбудсман ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар раҳбарларининг биринчи расмий конференцияси доирасида 16-19 май кунлари қатор учрашувлар ташкил этилиши режалаштирилган.
Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили қўштепалик фуқаролар мурожаатларини ўрганди
16 Май
2023 йилнинг 16 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов Қўштепа туманининг Ғиштмон маҳалласида фуқароларнинг сайёр қабулини ўтказишди. Унда тегишли мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этишди.
Сирдарёдаги 8-сонли тергов ҳибсхонасидаги шароитлар ўрганилди
15 Май
2023 йилнинг 12 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Алимов 8-сон Тергов  ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Сирдарёда маъмурий қамоққа олинган шахсларга яратилган шароитлар ўрганилди
12 Май
2023 йилнинг 10 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Алимов томонидан Сирдарё вилоятидаги Маъмурий тартибда ҳибсга олинган шахсларни сақлаш учун Махсус қабулхонага мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Омбудсман Андижон вилоятидаги ёпиқ муассасалардаги шароитларни ўрганди
12 Май
2023 йилнинг 11 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва ходимларининг Андижон вилоятига қилган ташрифи доирасида 3-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди. Унда ОАВ ҳам бевосита иштирок этиб, муассасадаги шароитлар билан танишишди.