Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман: Ногиронлиги бўлган шахсга янги уй қуриб берилди
23 Июн
Куни кеча, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шахридаги “Шимбай шайхана” МФЙда авария ҳолатидаги ҳароба бошпана ўрнига янги уй қуриш бўйича ишлар якунланди. Роппа роса бир ой аввал, Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Зухра Реймовага мурожаат қилган фуқаро, аризасида ўзи II гуруҳ ногирони эканлиги ва оила аъзолари билан авария ҳолатидаги турар-жойда яшаётганлигини ёзган эди.
Омбудсманнинг Хоразмдаги минтақавий вакилини биласизми?
22 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жами 14 та минтақавий вакили мавжуд. Улар ҳудудлар кесимида фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, уларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тиклашда Вакилга кўмаклашадилар.
Мисрга амалга оширилган ташриф тафсилотлари
21 Июн
Хабарингиз бор, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова бошчилигидаги делегация аъзолари Миср Араб Республикасига ташриф буюрган эди.
Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига  аъзо давлатларнинг Коррупцияга қарши курашиш идоралари раҳбарлари ва Омбудсманларининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди
16 Июн
Жорий йилнинг 16 июнь куни Тошкент шаҳрида Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Коррупцияга қарши курашиш идоралари раҳбарлари  ва Омбудсманларининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда аъзо давлатлар мутасадди идораларининг 40 дан ортиқ вакиллари иштирок этишди.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Мисрдаги юртдошларимизнинг яшаш шароитларини ўрганмоқда
15 Июн
Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) - Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова бошчилигидаги делегация аъзолари Миср Араб Республикасида бўлиб туришибти. 
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Миср Парламенти аъзолари билан учрашди
15 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари - Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова бошчилигидаги делегация аъзолари Миср Сенатининг инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий бирдамлик қўмитаси раиси, сенатор Муҳаммад Аҳмад Абдусалом Хайбат билан учрашишди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ўртасида меморандум имзоланди
14 Июн
Жорий йилнинг 14 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ўртасида меморандум имзоланди.
Ногиронлиги бўлган шахсларга тенг имкониятлар яратиш бўйича ишлар жадаллаштирилиши лозим
12 Июн
Орамизда шундай инсонлар борки, уларнинг жисмоний имконияти чекланган, лекин маънавияти юксак, руҳи эса жуда кучли ва матонатли. Афсуски, ногиронлиги бўлган шахслар кўпинча ишлаш, таълим даражасини ошириш ва жамият ҳаётида тўлақонли иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўладилар. Ҳозирги пайтда уларнинг сони жаҳон миқёсида таҳминан 1 миллиард нафарни ташкил этади. Аксарият ҳолларда улар камситиш ва “қўли калталик”дан азият чекадилар. Албатта, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги энг катта масъулият давлат зиммасига тушади.
“Омбудсман клуби” аъзолари қандай имкониятларга эга?
11 Июн
Жорий йилнинг 11 июн куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Тошкент давлат юридик университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди ва ушбу меморандум доирасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) қошида “Омбудсман клуби” ташкил этилди.