Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Болалар истеъмоли учун фақатгина сифатли маҳсулотлар олиниши шарт! 
27 Авг
Хабарингиз бор ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг кенг муҳокамасига сабаб бўлган, Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг тарбияланувчиларининг захарланиши ҳақидаги хабарлар тарқалганди. Қайд этиш лозимки, ушбу хабар тарқалиши захотиёқ Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова болалар даволанаётган тиббиёт муассасаларига ташриф буюриб, болалар ҳолидан ҳабар олган эди.
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг қонун устуворлигини такомиллаштиришдаги ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
25 Авг
Жорий йилнинг 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), БМТнинг Демократия фонди (UNDEF) ва “Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти” халқаро ташкилотининг (PRI) Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонда қонун устуворлигини мустаҳкамлаш” лойиҳаси доирасида суд-ҳуқуқ тизимида жиноят ишлари бўйича фаолият юритувчи мутахассислари учун семинар ўтказилди.  
Фарзандини мактабга боришига тўсқинлик қилаётган “ота” оталик ҳуқуқидан маҳрум қилинди
20 Авг
Бола ҳуқуқлари бўйича вакилга айни вақтда Туркия давлатида истиқомат қилиб келаётган ҳамюртимиз А.С. томонидан мурожаат келиб тушди.
Омбудсманнинг Самарқанддаги вакили ёрдамида фуқаро арзон уй-жой билан таъминланди
19 Авг
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакилига Нуробод тумани Жом қишлоғида яшовчи фуқаро С.Д. томонидан унинг уй-жойга муҳтожлиги ҳақида мурожаати келиб тушди.
Омбудсман аралашувидан сўнг истеъмолчининг мурожаати ҳал этилди
18 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Хоразм вилоятидан келиб тушган мурожаатда фуқаро янги сотиб олган машинасида носозлик борлиги ва “UZAUTO MOTORS” АЖга мурожаатлари бесамар кетаётгани ва унинг истемолчи сифатидаги ҳуқуқлари поймол этилаётганини қайд этган.
Омбудсманнинг Қашқадарёдаги минтақавий вакили маҳкумлар билан учрашди
17 Авг
Жорий йилнинг 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Муродулла Нормурадов Косон шаҳридаги 10-сонли жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Омбудсман: сайлов жараёнларида сайлаш ҳуқуқига эга маҳкумларга ҳам барча шароитлар яратилиши зарур
14 Авг
Шу кунларда дунё ҳамжамиятининг диққат эътибори Ўзбекистонга қаратилган. Чунки мамлакатда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикасининг Президенти сайлови компаниясига старт берилди. Мамлакатнинг кейинги беш йиллик тақдири айнан ушбу сиёсий воқеа билан чамбарчас боғлиқ. Унда сайлаш ҳуқуқига эга бўлган барча сайловчилар номзодларнинг сайловолди дастури билан танишган ҳолда ҳеч бир таъсир ва тазйиқларсиз ўзи танлаган номзодга овоз бериши лозим.  
Самарқанд вилоятига амалга оширилган ташрифнинг иккинчи куни
10 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва жамоатчилик гуруҳи томонидан миллий превентив механизм доирасида қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш мақсадида Самарқанд вилоятига ўтказилган мониторинг ташрифининг иккинчи кунида дастлаб 7-сон тергов ҳибсхонаси кўздан кечирилди.
Алия Юнусова: Оилада болаларга ғамхўрлик қилишнинг имкони бўлмаган ҳолларда давлатнинг роли кучайтирилиши зарур
10 Авг
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 490-сон қарори ижросини таъминлаш борасида вазирлик ва идораларнинг вазифалари амалга ошириш тартиби бўйича ахбороти”га бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Халқ таълими Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вакиллари иштирок этди.