Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Адвокат ва фуқаролар фикрлари ўрганилди
18 Авг
2022 йилнинг 18 август куни Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича Комиссия аъзолари ишни адвокатлар билан учрашишдан бошлади.
Қорақалпоғистондаги воқеалар юзасидан фуқаролар ўртасида аноним сўров ўтказилди
17 Авг
2022 йилнинг 17 август куни Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари маъмурий жазо муддатини ўтаб чиққан фуқаролар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашди.
Gazeta.uz сайтида “Қорақалпоғистонда ҳибсга олинганлар қийноққа солинган бўлиши мумкинлиги ҳақида илк бор расман хабар берилди” сарлавҳаси остида эълон қилинган хабарга РАДДИЯ
17 Авг
17 август куни соат 18:47да эълон қилинган мазкур хабарда Қорақалпоғистонда июль ойи бошидаги воқеаларни тергов қилиш бўйича парламент комиссиясига раҳбарлик қилаётган омбудсман Феруза Эшматованинг офиси биринчи марта ҳибсга олинганлар қийноққа солинган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берилгани қайд этилган.
Намойишда иштирок этган шахслар адвокатларининг фикрлари ўрганилди
17 Авг
Аввал хабар берганимиздек, Комиссия аъзолари намойишлар пайтида қўлга олинган шахсларга ҳимояланиш ҳуқуқининг таъминланганлик ҳолатини ўрганиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Адвокатлар палатасининг ҚР ҳудудий бошқармаси вакиллари билан учрашишган эди.
Комиссия аъзолари намойишлар пайтида қўлга олинган шахсларга ҳимояланиш ҳуқуқининг таъминланганлик ҳолатини ўрганишмоқда
16 Авг
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ҳимояланиш ҳуқуқи билан таъминланади. Суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади.
Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили вилоят Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда фуқаролар қабулини ўтказди
15 Авг
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган.
Комиссия Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича навбатдаги текширувини бошлади
15 Авг
Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича Комиссия аъзолари 2022 йилнинг 15 август кунидан яна Қорақалпоғистонда иш бошлади.
Комиссиянинг Қорақалпоғистондаги фаолиятини ёритиш бўйича Телеграм канал ишга туширилди
15 Авг
Хабарингиз бор, Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича Комиссия аъзолари ўз фаолиятининг 2022 йилнинг 16 июль кунидан Қорақалпоғистон Республикасида ўз фаолиятини бошлаган эди.
Навоийда аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган тадбир ташкил этилмоқда
13 Авг
2022 йилнинг 12-13 август кунлари Навоий вилояти, Кармана туманининг “Малик” ва “Дегороний” МФЙларида Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили томонидан аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этилди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Джураев Кармана тумани ҳокими ўринбосари, туман оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Г.Джалилова, туман маҳалла ва нуронийларни кўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Г.Жумаевлар иштирок этишди.