Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Фуқаролар мурожаатига асосан авария хавфи юқори бўлган чорраҳага светофор ўрнатилди-Омбудсман
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Фарғона вилоятидан фуқаро О.П. бир гуруҳ маҳалла фуқаролари номидан авария хавфи юқори бўлган чорраҳага светофор ўрнатилишида амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилди.

Мурожаатчининг қайд этишича, Марғилон шаҳридаги “Хўжа порсо” МФЙ идораси, 4-оилавий поликлиника ва 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби йўл ёқасига яқин жойлашган. Шу сабабли мазкур ҳудуддаги 7000 минг нафардан ортиқ аҳоли, мактаб ўқувчилари ва беморлар катта йўл кесишмасидан ўтишларига тўғри келади.

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, ҳолат Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Марғилон шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда жойига чиқиб ўрганилди.

Ҳақиқатдан ҳам мазкур чорраҳада автомобиллар оқими жуда юқори ҳамда поликлиника ва мактаб йўл ёқасига яқин жойлашгани сабабли ҳудуддаги аҳоли йўл кесишмасидан ўтишда кўплаб қийинчиликларга дуч келаётгани аниқланди.

Омбудсманнинг тегишли ташкилотларга мурожаатидан сўнг, Марғилон шаҳар, Алишер Навоий кўчасидаги мазкур чорраҳага светофор ўрнатилди.

Маълумот учун, Давлат раҳбарининг 2022 йил 4 апрелдаги “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, светофор қурилмаси ўрнатилиши режалаштирлаётган чорраҳа ёки йўл участкаси шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мослиги нуқтаи-назаридан ўрганилади, шунингдек, ушбу жойдан ўтадиган пиёдалар ва транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги ҳисобланади. Мазкур жой амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига жавоб берса, светофор қурилмасини ўрнатиш бўйича ижобий хулоса қилинади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати