Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг фуқаролар қабулида қандай масалалар кўтарилди
 2024 йилнинг 30 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабулда 50 нафардан ортиқ фуқаролар пенсия, ижтимоий ёрдам, ҳужжатларни қалбакилаштириш, уй-жой, судда Омбудсман вакилининг иштироки, суд-ҳуқуқ, тергов жараёнларига оид мурожаатларини қолдиришди.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар Вакилга ombudsman.uz сайти орқали электрон ҳамда тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати