Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман мамлакат ёшларини байрам билан табриклайди
30 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) жамоаси 30 июнь — Ёшлар куни билан мамлакатимиздаги барча ёш ўғил қизларни чин кўнгилдан муборакбод этади.
Қийноқларга қарши курашнинг сифат жиҳатидан янги босқичини белгилаган ҳужжат
30 Июн
“Amnesty International” халқаро ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда қийноқлар ва одамларга нисбатан шафқатсиз муомала турлари жаҳоннинг камида 140 та мамлакатида қўлланилиши кузатилмоқда.
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул юридик хизмат кўрсатиш механизмлари мустаҳкамланди
29 Июн
Жорий йилнинг 28-29 июнь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси, “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда USAIDнинг Ўзбекистондаги суд-ҳуқуқ ислоҳоти бўйича дастури билан ҳамкорликда “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ҳуқуқий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини оширишда давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик йўналиш ва механизмлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Қийноқ ҳолатларини аниқлаш тизими такомиллаштирилди
26 Июн
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 26 июнь куни «Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Феруза Эшматова Евроосиё Омбудсманлари Альянсининг V-йиғилишида иштирок этди
24 Июн
Жорий йилнинг 24 июнь куни Ўзбекистон Парламенти Омбудсмани Москва шахрида "Евроосиё минтақасида ногиронлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб муаммолари бўйича халқаро энг илғор тажрибалар алмашинуви" мавзусида ўтказилган Евроосиё Омбудсманлари Альянсининг V-йиғилишида кузатувчи сифатида иштирок этди.
Омбудсман: Ногиронлиги бўлган шахсга янги уй қуриб берилди
23 Июн
Куни кеча, Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шахридаги “Шимбай шайхана” МФЙда авария ҳолатидаги ҳароба бошпана ўрнига янги уй қуриш бўйича ишлар якунланди. Роппа роса бир ой аввал, Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Зухра Реймовага мурожаат қилган фуқаро, аризасида ўзи II гуруҳ ногирони эканлиги ва оила аъзолари билан авария ҳолатидаги турар-жойда яшаётганлигини ёзган эди.
Омбудсманнинг Хоразмдаги минтақавий вакилини биласизми?
22 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жами 14 та минтақавий вакили мавжуд. Улар ҳудудлар кесимида фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш, уларнинг бузилган ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тиклашда Вакилга кўмаклашадилар.
Мисрга амалга оширилган ташриф тафсилотлари
21 Июн
Хабарингиз бор, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил Алия Юнусова бошчилигидаги делегация аъзолари Миср Араб Республикасига ташриф буюрган эди.
Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига  аъзо давлатларнинг Коррупцияга қарши курашиш идоралари раҳбарлари ва Омбудсманларининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди
16 Июн
Жорий йилнинг 16 июнь куни Тошкент шаҳрида Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Коррупцияга қарши курашиш идоралари раҳбарлари  ва Омбудсманларининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди. Унда аъзо давлатлар мутасадди идораларининг 40 дан ортиқ вакиллари иштирок этишди.