Сессияларда Украина, Россия, Венгрия, Бангладеш, Фаластин, Озарбайжон, Молдова, Черногория, Грузия, Мўғулистон, Руминия, Сербия, Қатар, Кения, Покистон, Шри-Ланка, Покистон, Жанубий Африка ва Ўзбекистон Омбудсманлари ўзларининг илғор тажрибалари ҳақида чиқиш қилишди.
Халқаро конференцияда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Омбудсманнинг асосий фаолият йўналишлари ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлашда амалиётга татбиқ қилинган рақамли технологиялар ҳақида маълумот берди.
2 кунлик халқаро конференция давомида иштирокчилар инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги кўплаб илғор тажрибаларни ўрганиш ва ўзаро фикр алмашиш имкониятига эга бўлишди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати