Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
30-сонли манзил-колониясига амалга оширилган мониторинг ташрифи тафсилотлари
04 Апр
2022 йилнинг 30 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Жиззах вилояти бўйича минтақавий вакили Ўткир Жўраев томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш департаменти учинчи минтақавий ҳудуд 30-сонли манзил-колониясида қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатларини олдини олиш юзасидан мониторинг ўтказилди.
Самарқанддаги 38-сон манзил-колониясида қандай камчиликлар аниқланди?
02 Апр
Жорий йилнинг 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Диёр Хусанов ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракат Самарқанд вилоят бўлинмаси бош мутахассиси Дилнур Аъзамовлар Самарқанд шахридаги 38-сонли манзил-колониясида бўлиб, у ерда сақланаётган маҳкумларнинг шароитлари билан танишди.
Омбудсман фуқаролар қабулини ўтказди
01 Апр
2022 йилнинг 30 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги минтақавий вакили 2-сон тергов ҳибсхонаси маъмуриятига қандай тавсиялар берди?
01 Апр
2022 йил 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Қорақалпоғистондаги минтақавий вакили Женисбай Шлымбетов, “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг ҳудудий бўлимлари ходимлари билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасидаги 2-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди ва яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Тергов ҳибсхонаси 350 нафар сиғимга эга. Тергов ҳибсхонасида 29 март ҳолатига кўра жами 224 нафар шахс сақланмоқда. Шундан 19 нафарини аёллар ташкил қилади.
Навоий вилоятидаги Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази фаолияти ўрганилди
30 Мар
2022 йилнинг 28 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Джураев вилоятдаги Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш марказига бориб, ногиронлиги бўлган шахсларга яратилган шароитларни ўрганди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил GSP+ Европа Иттифоқи Комиссияси вакиллари билан учрашди
29 Мар
2022 йилнинг 28 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Европа Иттифоқи Савдо масалалари бош директорати, катта маслаҳатчи Николаос Заимис бошчилигидаги “Преференциялар бош тизими плюс (GSP+)” Европа Иттифоқи Комиссияси вакиллари билан учрашди.
Ўзбекистон ва Қирғизистон Омбудсманлари ўзаро ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олди
26 Мар
2022 йилнинг 25 март куни Пойтахтимизда ўтказилган Қирғизистон, Тожикистон Ўзбекистон ва Қозоғистонда озодликдан маҳрум қилишнинг муқобил чораларини қўллаш бўйича мавжуд амалиётни ўрганишга бағишланган минтақавий конференция доирасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ва Қирғизистон Республикасига янги Омбудсман сифатида тайинланган Атыр Абдрахматоваларнинг учрашуви бўлиб ўтди. Эътиборли жиҳати шундаки, бу Қирғизистон Омбудсманининг лавозимга тайнланганидан кейинги хорижий давлатларга қилган биринчи ташрифидир.
“ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИШ ЖОЙЛАРИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ: ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ”  МАВЗУСИДА ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ ЎТКАЗИЛДИ
26 Мар
Жорий йилнинг 25 март куни Ички ишлар вазирлиги академиясида “Озодликдан маҳрум этиш жойларида инсон ҳуқуқларини таъминлаш: Ўзбекистон тажрибаси” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. 
Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган муқобил чораларни қўллаш масалалари муҳокамалар марказида
25 Мар
2022 йилнинг 25 март куни “City Palace Hotel Tashkent” меҳмонхонаси мажлислар залида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Олий суд, “Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти” халқаро ташкилотининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси, ЕХҲТнинг Ўзбекистон ва Тожикистондаги лойиҳалари координатори, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакиллиги, БМТнинг Ўзбекистондаги гиёҳванд моддалари ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси билан ҳамкорликда Қирғизистон, Тожикистон Ўзбекистон ва Қозоғистонда озодликдан маҳрум қилишнинг муқобил чораларини қўллаш бўйича мавжуд амалиётни ўрганишга бағишланган минтақавий конференция ўтказилди.