Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қорақалпоғистонда бўлган воқеаларни ёритишда инсон ҳуқуқлари бузилганми
23 Авг
23 август куни Комиссия Штабига келган фуқаролар сонининг кўплиги сабабли, Комиссия аъзолари иш режасига ўзгартириш киритилди. Дастлаб штабга келган барча фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Баъзи масалаларда ҳуқуқий тушунтириш бериш билан кифояланган бўлинса, баъзи мурожаатлар назоратга олинди.
Асоссиз равишда интизомий чоралар қўлланилиб, ишдан бўшатилган ходим ишга тикланди
23 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакилига фуқаро М.Б. ноҳақ ишдан бўшатилгани бўйича мурожаат қилган эди.
Омбудсманнинг Қашқадарёдаги минтақавий вакили пенитенциар муассасаларда сайёр қабул ташкил этмоқда.  Маҳкумлар қандай масалаларда мурожаат қилишди?
22 Авг
2022 йилнинг 17 августида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Муродулла Нормурадов Қарши шаҳридаги 5-сон тергов ҳибсхонаси ва 2-3-сонли жазони ижро этиш муассасаларида сайёр қабуллар ташкил этди.
Тергов жараёнларига оид маълумотлар ўрганилмоқда
22 Авг
22 август куни Комиссия аъзолари ўз ишини Штабга келган фуқаролар мурожаатларини қабул қилишдан бошлади. Қабул давомида Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда иштирок этганликда гумон қилиниб, олиб кетилган шахсларнинг оила аъзолари 10га яқин мурожаат қолдиришди.
Қўқон шаҳрида Омбудсманнинг Фарғонадаги минтақавий вакили ва тегишли давлат идоралар вакиллари томонидан сайёр қабул ташкил этилди
22 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов томонидан Қўқон шаҳар ҳокими, шаҳар прокурори ва тегишли идора раҳбарлари билан биргаликда Қўқон шаҳрида жойлашган истироҳат боғида сайёр қабул ўтказилди.
Омбудсманнинг Сирдарёдаги минтақавий вакили “Аёллар дафтари”га кирган хотин-қизлар масалаларини ўрганди
22 Авг
2022 йилнинг 17 август куни Омбудсманнинг Сирдарё вилоятдаги минтақавий вакили Ш.Алимов Вилоятнинг Мирзаобод тумани, “Тошкент” маҳалласидаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан учрашди. Мазкур учрашувда Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг судьяси С.Мирзабоев ҳам иштирок этди.
Қорақалпоғистондаги намойишларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳар томонлама ўрганилмоқда
20 Авг
20 август куни Комиссия аъзолари Қорақалпоғистон ҳудудидаги чегара ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кириб-чиққан  автотранспорт воситалари  хусусида  ҚР Божхона ходими билан учрашишди.
Инсон ҳуқуқлари — олий қадрият
19 Авг
Мамлакатимизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Хўш, кейинги йилларда “Инсон қадри улуғ” принципи асосида қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда? Умуман, инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини муҳофаза қилишнинг таъсирли воситасини барпо этиш, халқаро ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги ишлардан халқимиз розими?
ШҲТга аъзо мамлакатлар тадбиркор аёллари ҳамкорлиги янги босқичга чиқади
19 Авг
Жорий йилнинг 18-19 август кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги Хотин-қизлар форуми доирасида Тадбиркор аёллар биринчи конференцияси ҳам ўтказилди.