Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИГА ЯШИРИНГАН ҲАҚИҚАТЛАР
09 Дек
Бир мурожаат ортида бир инсон тақдири бўлса, мурожаатлар таҳлили соҳалардаги тизимли масалаларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш имконини беради. Шу нуқтаи назардан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига келиб тушаётган мурожаатлар мунтазам таҳлил қилиниб, қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни бугунги кун талабига мос равишда такомиллаштирилиши бўйича таклифлар тайёрланмоқда.
Жамоатчиликни қизиқтираётган масалалар Бош прокуратура томонидан очиқланиши зарур - Комиссия
09 Дек
Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Бухоро вилоятида бўлиб ўтаётган Нукус воқеалари юзасидан суд мажлисида иштирок этган Комиссия аъзоларининг фикрлари тингланди. Суд жараёнларининг очиқ шаклда ўтказилаётгани, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмалари таҳлил қилинди ва уларнинг Комиссия аъзоларига билдирган фикрлари билан солиштирилди.
8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни
08 Дек
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) жамоаси халқимизни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги билан муборакбод этади
Омбудсман ва Касаба уюшмалари Федерациясининг қуйи қатламларида ҳамкорлик меморандумлари имзоланмоқда
07 Дек
2022 йил 7 декабрь куни Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилоят кенгаши ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Омбудсман ходимлари «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланишди
07 Дек
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллиги арафасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг қатор ходимлари «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланишди.
Халқаро конференция: гендер зўравонлик муаммосини ҳал этишда барча даражаларда ўзаро манфаатли муносабатлар муҳим
06 Дек
6 декабрь куни, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (UNFPA) кўмагида "Зўравонликка қарши курашни институционализация қилиш. Медиада гендер сезгир образларни яратиш" мавзусида тажриба ва билим алмашишга бағишланган халқаро конференция ўтказилди.
Комиссия аъзолари Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликлар бўйича барча суд жараёнларида иштирок этмоқда
06 Дек
Бухоро вилоят судида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд мажлислари бўлиб ўтмоқда.
Қашқадарёдаги асаб-руҳий касалликлари шифохонасига қайта мониторинг ўтказилади - Омбудсман
06 Дек
2022 йилнинг 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қашқадарё вилоятдаги минтақавий вакили М.Нормурадов вилоят асаб-руҳий касалликлар шифохонасига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда Қарши шаҳар 1-оилавий поликлиника бош врачи Ж.Ешимов ва Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси провизори М.Хўжамовлар ҳам иштирок этишди.
“Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим” Глобал форуми Самарқандда иш бошлади
05 Дек
2022 йилнинг 5 декабрь куни “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим” Глобал форуми Самарқанд вилоятида иш бошлади. Учинчи маротаба ўтказилаётган мазкур Глобал форумда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессияси ва Инсон ҳуқуқлари кенгашининг 46‑сессиясида илгари сурилган ташаббус асосида инсон ҳуқуқлари соҳасида таълимни ривожлантириш муаммолари муҳокама қилинмоқда.