Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
"ГЕНДЕР ЗЎРАВОНЛИК ЖАБРЛАНУВЧИЛАРИГА БИРЛАМЧИ ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ БЕРИШ БЎЙИЧА" ҚЎЛЛАНМА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, БМТнинг Тараққиёт дастури ҳамда Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган мазкур "Гендер зўравонлик жабрланувчиларига бирламчи ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича" қўлланма Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2025 йил 3 январдаги 1/1-К-сонли буйруғи билан хизмат фаолиятида қўллаш учун тасдиқланган.

Қўлланма Омбудсман Девони ва унинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари фаолиятида мурожаатларни кўриб чиқиш, мониторинг ташрифларини амалга ошириш, фуқаролар билан мулоқот қилиш ҳамда гендер зўравонлик ҳолатларини кўриб чиқиш жараёнида халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик асосида ягона ёндашувни таъминлашга қаратилган.