Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги Конституция даражасида белгиланмоқда. Бу билан қийноқ ҳолатларини келтириб чиқарувчи омиллар илдизи қирқилмоқда. Шунингдек, инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатларда акс этган Миранда қоидаси, яъни шахсни ушлаб туриш чоғида унга ҳуқуқлари, ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши бўйича ҳам норма киритилаяпти.