Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ўзбекистон ва Озарбайжон: Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026 йилнинг 11 ноябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Рашад Мамедов билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича икки тарафлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, миллий институтлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашувда Омбудсман институти фаолиятининг асосий йўналишлари, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш, бузилган ҳуқуқларни тиклаш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг миллий механизмларини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикр алмашилди.

Шунингдек, Омбудсман институтлари давлат ва жамият ўртасида муҳим боғловчи бўғин эканини, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда қўшимча кафолат вазифасини бажариши таъкидланди.

Суҳбат якунида томонлар инсон ҳуқуқлари йўналишида конструктив муносабатларни янада кенгайтиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати