Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Германиянинг «Ғарб ва Шарқ учрашувлари» жамғармаси делегацияси билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Куни кеча Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Германиянинг «Ғарб ва Шарқ учрашувлари» жамғармаси делегацияси билан учрашди.

Учрашувда Жамғарма Кузатув кенгаши раиси Маттиас Платцек бошқарув раиси ўринбосари доктор Мартин Куммер ҳамда ижрочи директор Анна Кайзер иштирок этди.

Мулоқот чоғида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари, мурожаатлар билан ишлаш, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасаларда жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилаётган мониторинг ташрифлари, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш Германия тажрибасида ҳам долзарб масалалардан бири экани, бу борада оилавий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлашга қаратилган ёндашувлар муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

Шунингдек, томонлар инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш ва қўшма ташаббусларни амалга ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати