Жумладан, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Л.А. Самарқанд вилоятидаги тиббиёт марказларидан бирида фаолият юритган. Лекин, иш ўрни қисқартирилганидан ҳамда ходимлар ўртасида табақалаштириш мавжудлигидан норози эканини билдирган ва ишга тикланишида амалий ёрдам сўраган.
Мурожаат Самарқанд вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда ўрганилиб, мурожаатчини бошқа тиббиёт марказига 1,0 штат бирлигига лаборатория ходими сифатида ишга жойлаштирилди.
Шунингдек, Ургут туманида яшовчи фуқаро Д.И. меҳнат ҳуқуқлари бузилганидан шикоят қилди.
Мурожаатда айтилишича, лаборатория бўлими қисқартирилгани важ қилиниб, фуқародан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёздириб олинган. Бироқ у билан бир вақтда 0,5 ставкада ишлаб келган бошқа ходим қайта ишга қабул қилиниб, мурожаатчи ишсиз қолган.
Мурожаат назоратга олиниб ишга оид ҳужжатлар ўрганилди ва тегишли ваколатли ташкилот ва идораларга мурожаат қилиниши натижасида фуқаро 1 штат бирлигига ишга қабул қилинди. Ҳозирда меҳнат фаолиятини давом эттирмоқда.
Мурожаатчилар илтимосига кўра хабарда уларнинг иш жойлари аниқ кўрсатилмади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






