Мазкур тадбир Осиё Омбудсманлар Ассоциацияси президенти сифатида Покистон Федерал Омбудсмани ташаббуси билан ташкил этилиб, унда Ассоциацияга аъзо 25 та давлатлар Омбудсманлари иштирок этишди.
Тадбир давомида Ассоциациянинг 30 йиллик фаолияти юзасидан фикр алмашиш, аъзо институтлар ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Маълумот учун: Осиё Омбудсманлар Ассоциацияси тузилгани ҳақида 1996 йил 16 апрель куни Исломобод шаҳрида бўлиб ўтган Биринчи Осиё Омбудсманлари конференциясининг якуний мажлисида эълон қилинган.
Ўзбекистон Омбудсмани мазкур халқаро тадбирда иштирок этиш орқали инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги минтақавий мулоқотларни қўллаб-қувватлаш, Омбудсман институтлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистоннинг илғор тажрибалари ҳақида халқаро жамоатчиликни хабардор этди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






