Ҳолат Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили томонидан назоратга олиниб, ишга оид ҳужжатлар ўрганилганда ишдан бўшатишга асос сифатида кўрсатилган ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 168-моддаси биринчи қисми 4-банди талабларига тўлиқ мувофиқ келмаслиги аниқланган. Хусусан, мурожаатчи 2017 йилдан бери узлуксиз ишлаб келаётгани, мазкур даврда унинг лавозимига нисбатан қўшимча малака талаби қўйилмагани инобатга олинмаган.
Шундан сўнг, ишга тиклаш, мажбурий прогул кунлари учун иш ҳақи ҳамда маънавий зарарни ундириш масаласида судга даъво аризаси киритилишида ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг тегишли ҳал қилув қарорига кўра, фуқаро Г.М. тарбиячи лавозимига қайта тиклаш, мажбурий прогул кунлари учун 16 300 000 сўм иш ҳақи ҳамда 5 000 000 сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди.
Ҳозирда фуқаро иш фаолиятини давом эттирмоқда.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати.






