Учрашув давомида томонлар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатлар, миллий институтлар фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш амалиёти ҳамда парламент билан ҳамкорлик масалалари юзасидан ўзаро тажриба алмашдилар.
Шунингдек, учрашув якунида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишга қаратилган “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Маълумот учун: Малайзия Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси (SUHAKAM) Парламент томонидан 1999 йилда қабул қилинган “Малайзия Инсон ҳуқуқлари комиссияси тўғрисида”ги Қонун асосида ташкил этилган бўлиб, 2000 йилдан бошлаб ўз фаолиятини амалга ошириб келмоқда. Комиссия раиси ва аъзолари қонунчиликда белгиланган тартибда Малайзия Подшоҳи томонидан Бош вазир тавсияси асосида тайинланади. Бугунги кунда Малайзия Омбудсмани Миллий инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муассасаларининг Глобал альянси томонидан “A” мақоми билан аккредитация қилинган.
Омбудсманнинг хорижий сафарлари доирасида ўша мамлакатларда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва таълим олаётган фуқароларимиз билан учрашувлар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилган. Мазкур сафар доирасида Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасида Малайзияда яшаётган ҳамда таълим олаётган ҳамюртларимиз билан учрашув бўлиб ўтди. унда фуқаролар билан очиқ ва қизғин мулоқот ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари ва фикр-мулоҳазалари тингланди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)Ахборот хизмати






